19:36 / 16.02.2018
3 634

ЕХҲТ Россияда Навальнийга тегишли сайт блокировка қилинганидан хавотир билдирди

ЕХҲТ Россияда Навальнийга тегишли сайт блокировка қилинганидан хавотир билдирди
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир РФда Алексей Навальнийга тегишли бўлган, ҳамда Олег Дерепаска ҳақида маълумот эълон қилинган сайт блокировка қилинганидан хавотирда эканлигини билдирди. Бу ҳақдаги маълумот пайшанба куни «Твиттер»да эълон қилинди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

«Россияда тергов ҳақида ҳисобот эълон қилгани боис navalny.com сайти Роскомнадзор томонидан блокировка қилинганини хавотир билан кузатиб турибмиз. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш жамоатчилик қизиқишларига сабаб бўладиган масалаларни ёритишда тўсиқ бўлиши ёки веб-сайт тўла блокировка қилинишини оқлашга асос бўлиши керак эмас», — дея ёзди Дезир.

Бундан аввал Роскомнадзор алоқа операторларига Алексей Навальний сайти саҳифаларига киришни блоклаштириш борасида мажбурият юкланган эди. Бу сайтда Олег Дерипасканинг шахсий ҳаётига бағишланган мақола эълон қилинган эди. Роскомнадзор шунингдек Googlе компаниясидан суд қарорида кўрсатилганидек YouTube даги материалларни олиб ташланишини кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕХҲТ Россияда Навальнийга тегишли сайт блокировка қилинганидан хавотир билдирди