Тибет мухтор тумани пойтахти Лхасада жойлашган, ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси объекти ҳисобланувчи Жоканг бутхонасига ўт кетди. Бу ҳақда “Кун” нашри хабар бермоқда.
Ёнғин 17 февраль кечаси бошланган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ёнғин мураккаблиги даражаси нисбатан оғир дея баҳоланган. Таъкидланишича, бутхона томига зарар етган бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, воқеа жойига Тибет партия қўмитаси котиби У Инцзе йўл олган.
Қурилиши 639 йилда бошланган Жоканг бутхонаси Лхасанинг диний маркази ва Тибетдаги энг муқаддас жой ҳисобланади. Бу ерга кўплаб зиёратчилар ва сайёҳлар келади. Бутхона Далай-ламанинг собиқ қароргоҳи – Потала саройидан бир километр узоқда жойлашган. Бутхонада кўплаб қимматли ёдгорликлар, жумладан Тибет буддавийлигида энг қадрланувчи Шакьямуни буддаси ҳайкали бор.
Бутхона 2000 йилда ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди