Бразилиянинг Риашан-дас-Невис шаҳрида яшовчи 37 ёшли, Розангела Алмейда дос Сантос исмли аёл шифокорларнинг хатоси туфайли тириклай кўмилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Аёл қабрда 11 кун ётган. У чиқишга ҳаракат қилиб, бор овози билан бақирган. Маҳаллий аҳоли қабрдан келаётган овозни эшитиб, “марҳума”ни кавлаб олишди.
Розангелу дос Сантос январь ойининг охирида ҳоли йўқлигидан шикоят қилганда, қариндошлари томонидан касалхонага ётқизилган. Орадан бир ҳафта ўтиб, аёлнинг юрагида муаммолар пайдо бўла бошлаган. Кўп ўтмай у шифокорларнинг фикрича, скептик шокдан оламдан ўтган.
Аёлнинг ўлими қайд этилгач, маҳаллий қабристонга дафн этилган. Бир неча кундан кейин қабристон атрофида яшовчи аҳоли қабрдан келаётган товушни эшитган. Зудлик билан қабрни кавлаб очган одамлар тобут ичидан тирналиб ётганини, аёлнинг қўли шилиниб кетганлигининг гувоҳи бўлишган. Аёл кавлаб олинганига қарамай, оламдан ўтган.
Марҳуманинг яқинлари у шифокорлар айби туфайли тириклай дафн этилган, деб ҳисоблашмоқда. Фожиани полиция тергов қилмоқда.
Мазкур воқеа акс этган видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди