8 308
Қозоғистонда “мактабларда рўмол билан боғлиқ муаммо” бўйича ота-оналар жаримага тортилмоқда
Вилоят таълим соҳасини назорат қилиш департаменти маълумотларига қараганда, 19 январдан бошлаб қизлари мактабга қатнамаётган 13 нафар ота-она жаримага тортилган, деб ёзади tnews.uz нашри.
Ойлик Ҳисоб Кўрсаткичининг беш баробари (12 минг тенге ёки 37 доллар) миқдоридаги жарима Хобдин туманидаги Алия қишлоғида истиқомат қилувчи икки қизнинг ота-онасига ёзилган, дея хабар берди туман таълим бўлими раҳбари Нурлибай Айжариқов.
Айжариқовнинг сўзларига қараганда, маҳалий мактабнинг олтинчи ва саккизинчи синфларида таълим олувчи маҳаллий оиланинг икки нафар қизи учинчи чоракдан бошлаб дарсга қатнашмаяпти. «Мактаб ўқувчиларининг ота -оналари билан бир неча бор учрашув ўтказилди, биз уларни огоҳлантирдик, кейин огоҳлантириш борасидаги ҳужжатларни таълимни назорат қилувчи вилоят департаментига топширдик. Биз тақдим қилган ҳужжатга асосланиб департамент уларни жаримага тортди», — дейди Айжариқов.
Дин ишлари бўйича вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, айни дамда вилоятда “мажбурий мактаб формаси талабларига риоя этилмаслиги” туфайли камида 103 нафар ўқувчи қиз дарсга қатнамаяпти. Расмийларнинг айтишича, улар қизларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказишмоқда.
Вазир томонидан 2016 йил февралда имзоланган мактаб формасига “турли конфессияларга тааллуқли диний либос элементларини” киритилиши тақиқланган № 26 буйруқ, бу галги ўқув йилида мактабларда мусулмон либосларини кийиш масаласида, баҳсларни келтириб чиқарди. Декабрь ойида Остона суди мазкур буйруқни бекор қилишни сўраб чиққан ўнлаб ота-оналарнинг даъвосини рад қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди