Жон Бартлем томонидан ясалган чойнак. Фото: Independent
Британиялик коллекционер 20 долларга сотиб олган чинни чойнакни аукционда 800 минг долларга сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, британиялик банди синган ва қопқоғи йўқ чойнакни 2016 йилда аукционда сотиб олган. Тахминларга кўра, у 1766 ва 1800 йиллар оралиғида Мидлсекс графлигида тайёрланган бўлган.
Бироқ коллекционерда чойнакнинг келиб чиқиши борасида шубҳа туғилган. У чойнакни Woolley and Wallis фирмасининг аукциончи-экспертига кўрсатган. Мутахассис чойнак Англияга Калифорниядан 1763 йилда келган кулол Жон Бартлем томонидан ясалганини аниқлаган.
Бартлем ясаган буюмлар жуда ноёб ҳисобланиб, аввал у томондан яратилган бор-йўғи 6 буюм маълум бўлган. Британиялик сотиб олган чойнак эса ўша буюмлардан энг биринчи ясалгани бўлган.
Шундан кейин чойнак яна аукционга қўйилган ва у учун 70 минг доллар қўлга киритиш мўлжалланган. Бироқ чойнакни сотиб олинган нархидан 40 минг марта қимматроққа – 800 минг долларга сотишга муваффақ бўлинган. Қадимий чойнак Нью-Йоркдаги Метрополитен музейига етказилиб, у ерда томошага қўйилади.
2017 йил октябрида эса 900 йил аввал, Сун сулоласи даврида ясалган, кафтни ювиш учун мўлжалланган чинни ликопча Ҳонгконгдаги Sotheby's аукционида рекорд қийматдаги нарх – 37,7 млн долларга сотилгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин