
Мамлакат расмийлари 2018 йилда 3 миллион кўчат ўтқазишни режалаштирмоқда. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 9 феврал куни кўкаламзорлаштириш бўйича мавсумий кампания бошлангани ва янги кўчатлар, жумладан мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш борасидаги фармонга имзо чекди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
Шундан кейин Ашхабод ва Балкан вилоятларида давлат муассасалари ходимларидан баҳорги ободонлаштириш ишлари учун маблағ тўплаш бошлангани ҳақида хабар тарқатилди.
Aйтилашича, кўчат ўтқазиш ва дарахтларни парваришлашга жалб қилинган айрим ходимларга ўз ҳисобларидан таътилга чиқишлари тавсия қилинди.
Давлат нефтгаз концерни қарамоғидаги ўрмон хўжалиги амалдорлари бу йил ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ҳисобларидан уч марта 10 кундан таътилга чиқишлари мумкинлигини айтишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар