Аввалроқ, биз Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”га қонуний партия сифатида фаолият олиб бориш таклифи билан чиққани ҳақида хабар қилган эдик.
“Толибон” ҳаракати етакчилари Ашраф Ғанининг таклифига расман жавоб бермаса-да, улар ишонган вакилнинг жавоби “New-Yorker” журналида афғон сиёсатининг ҳурматли журналисти Барнет Рубин томонидан чоп этилган. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, “Толибон” гуруҳи тинч музокараларни бошлаш таклифига садо берган.
“Мамлакатимизнинг оккупация қилингани, мавжуд америкача ҳукуматнинг бизга боғланишига олиб келди”, дейди “Толибон”.
“Биз уларни қонуний деб қабул қиламиз, деган алдамчи таклифингиз мавжуд урушни ютиш ва “Толибон”ни “тиз чўктириш” учун Америка томонидан киритилган формуладир.
Масаланинг туб моҳияти шуки, Америка учун энг муҳими терроризмми? Ёки унинг мақсади Афғонистон минерал бойликларига эга бўлиб, ўзини-ўзи бошқарувчи ҳукуматни ўрнатиш ва мамлакатда исломий тизимни ўрнатишга қаршилик қилиш орқали бу ерларда империалистик сиёсатини ҳукм сурдиришми”, дейилади баёнотда.
Таъкидлаш керакки, ушбу баёнот, “Толибон” Кобулда 100га яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашни ўз зиммасига олганидан бир ой ўтиб берилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Толибон” мамлакатнинг катта қисмини назорат қилмоқда. Кобул ҳукумати тарқоқ ҳолда бўлиб, “Толибон” билан тўқнашувларда ҳар йили минглаб фуқаролар ва аскарлар ҳалок бўлмоқда.
“Толибон” сўнгги хафталарда икки марта Америка Қўшма Штатлари билан музокара ўтказишни таклиф қилди. Лекин улар АҚШ томонидан илгари сурилган Кобул ҳукумати билан музокаралар ўтказишни рад қилишган.
Ҳалқаро ҳамжамият Ашраф Ғани маъмуриятини Афғонистондаги ягона қонуний ҳукумат сифатида тан олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи