00:20 / 03.03.2018
3 985

Қозоғистон ҳукуматида ҳам “тозалаш” бошландими?!

Қозоғистон ҳукуматида ҳам “тозалаш” бошландими?!
Вазир ўринбосари жуда катта миқдордаги бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилинмоқда.
Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Энергетика вазирлигидаги мансабдор шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Zakon.kz хабарига таяниб Қалампир нашри маълумот берди.

Жумладан, энергетика вазири ўринбосари Ғани Садибеков «Аймак» корхонаси пудратчи ташкилоти раҳбари Дуанбек Д. билан мамлакатнинг курорт зоналаридан биридаги кўлни тозалашга ажратилган жуда катта миқдордаги бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилинмоқда.

Мазкур жиноятга, шунингдек, вазирлик департаменти бошлиғи Нурбеков Ж. ҳамда пудратчи вакиллари Жумалинов С. ва Кадирберлин Б. ҳам бош қўшгани айтилган.

Тергов маълумотларига кўра, Садибеков томонидан имзоланган сохта ҳужжатлар асосида Энергетика вазирлиги томонидан 2017 йилда 3,6 миллиард тенге миқдоридаги пул ортиқча тўлаб берилган.

Текширув ва тинтувлар чоғида бу пулларнинг 1 миллиард тенгедан ортиғи нақдлаштирилгани аниқланиб, олиб қўйилган.

Ҳозирда Садибеков, Нурбеков, Дуанбек, Жумалинов ва Кадирберлин қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон ҳукуматида ҳам “тозалаш” бошландими?!