
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШнинг Висконсин штатидаги Милуоки шаҳри осмонида пайдо бўлган “сирли олов”дан даҳшатга тушишди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Кейинчалик улар балиқчи қушлар (чайка) эканлиги маълум бўлди. Тунги осмонда ҳаракатланаётган номаълум объектларни Fox 6 News телеканалининг суратга олиш гуруҳи видеога олди.
Мазкур РОЛИКда кадр ортидан “Бу нима? Сен ҳам кўряпсанми?” деган бошловчининг овозини эшитиш мумкин. Улар шаҳар узра парвоз қилаётган ёруғ нуқтачаларни муҳокама этишган.
Аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини мазкур ҳолат ҳайратга солган. Маълум бўлишича, осмонда кўзга ташланган ёруғ нуқтачалар балиқчи қушлар тўдаси бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар