Назарбоевнинг куёви Forbes’нинг «ғолиблар» рўйхатига тушди

  • 5-03-2018, 18:13
  • 1 737
  • Дунё
  • Назарбоевнинг куёви Forbes’нинг «ғолиблар» рўйхатига тушди
    Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибаев яна 85 миллион долларга бойиб, Forbes’нинг «ғолиблар» рўйхатига тушди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар бермоқда.

    Американинг Forbes нашри маълумотига кўра, қозоғистонлик бизнесмен Тимур Кулибаевнинг бойлиги 85,3 миллион долларга ошиб, 3,3 миллиард долларни ташкил этди (2018 йилнинг 4 март кунги маълумотлар).

    Бу билан у бугунги ғолиблар ва мағлублар (Today’s Winners & Losers – The World’s Billionaires) рубрикасига тушди.

    Шу билан бирга, Forbes Kazakhstan рейтингига кўра, 2017 йилда унинг бойлиги 2,2 миллиард долларга баҳоланган.

    » » Назарбоевнинг куёви Forbes’нинг «ғолиблар» рўйхатига тушди