Қирғизистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги ваҳший қушларни боқиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини жамоатчилик муҳокамасига киритди. Лочин, бургутлардан фойдаланган ҳолда овлаш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина овчи мақомига эга бўлган кишиларга тақдим этилади.
Қирғизистон Қизил китобига киритилган қушларни овлаш чеклови ҳам жорий этилади. Яъни бир йилда жами қушларнинг 1 фоиздан ортиғини ушлаш тақиқланади.
Ҳар бир ушланган қушнинг аниқлик рақами, яъни паспорти бўлади. Қоидаларда лочин, бургутларни сақлаш шартлари, қафас ҳажми, материали, ҳаво ҳарорати кабиларга доир рақамлар ҳам қайд этилади.
Маданий, кўнгилочар тадбирлар ва намойиш этиш мақсадида овчи қушларнинг саломатлигига зиён етказувчи дори воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Агар қуш овлаш қобилиятини йўқотса, унинг эгаси қушни боқиши, ёхуд боқа оладиган идорага ёки киши ихтиёрига бериши керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи