Forbes дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди

Forbes журнали сайёрамиздаги энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди. Рейтингда Amazon асосчиси Жефф Безос 112 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.

Жефф Безос
Фото: Global Look Press
«Безоснинг муваффақияти Amazon акциялари ўсиши туфайли юз берди, улар 2017 йилда қарийб 60 фоизга қимматлашди», - дея маълум қилишган Forbes’дан.

Билл Гейтс
Фото: AP
Иккинчи ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс (90 млрд долларлик капитал билан) эгаллади.

Уоррен Баффет
Фото: Reuters
Учинчи поғонадан америкалик сармоядор Уоррен Баффет жой олди. Унинг бойлиги деярли 8,4 млрд долларга кўпайди, 84 млрд долларгача. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг