Финляндияда найза улоқтириш бўйича рекордни янгилайдиган спортчига орол совға қилинади

Финляндияда найза улоқтириш бўйича рекордни янгилайдиган спортчига орол совға қилинади
Финляндияда найза улоқтириш бўўйича мусобақалар ташкилотчилари найзани узоққа улоқтириш бўйича рекордни янгилайдиган атлетга орол совға қилишмоқчи. Бу ҳақда Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси (IAAF) матбуот хизмати маълум қилди.

Амалдаги рекорд финляндиялик Аки Парвиайненга тегишли бўлиб, у 1999 йилда найзани 93,09 метрга улоқтира олган.

Ким рекордни янгиласа, ўшанга Турку архипелагидаги ороллардан бири совға қилинади.

Таъкидланишича, германиялик Олимпия чемпиони Томас Ролер ҳамда унинг ҳамюрти ва амалдаги жаҳон чемпиони Йоханнес Веттер ушбу мукофот учун курашиш истагини билдирганлар.

Мусобақа эса 5 июнда бўлиб ўтади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар