Буюк Британиянинг Суффолк графлигида жойлашган Бери-Сент-Эдмундс шаҳарчасида яшовчи Брэндон Маршалл мамлакатдаги энг бўйи баланд ўсмир ҳисобланади. У Уэльс миллий баскетбол жамоасида машғулотларни бошлаб юборди, деб хабар берди Дарё.
Брэндон тўққиз ёшга тўлганида бўйи тез ўса бошлаган. 13 ёшга кирганида бўйининг баландлиги 183 сантиметрга тенг бўлган. 2017 йилда эса 211 сантиметрга қадар ўсган бўлса, 16 ёшида 224 сантиметрга етган. Мутахассисларнинг фикрича, у яна ўсишни давом этади.
Брэндон миллий лигадаги баскетбол жамоасида ўйнаган, шундан сўнг у Уэльс миллий баскетбол жамоасига қабул қилинди. Куни кеча эса у бир ойдан кейин бўлиб ўтадиган дастлабки профессионал учрашуви олдидан машғулотларни бошлаб юборди.
Брэндон бўйининг баландлиги сабаб ўзига мос уст-бош, айниқса, оёқ кийим топишда қийналади (оёғининг ўлчами 52 га тенг). Бундан ташқари у суҳбатларга киришувчан эмас ва одамлар эътиборини ўзига қаратишни ёқтирмайди.
Гиннес рекордлар китобида қайд этилишича, дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир америкалик Брок Браун ҳисобланади, унинг бўйи 234 сантиметрга тенг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади