
Бразилиялик мотопойгачи Данило Берто Сан-Паулунинг Интерлагос трассасида бўлаётган пойгада нақ икки маротаба ўлимдан қолди. Бу ҳақда Даракчи нашри маълум қилди.
Кадрларда пойгачи қандай старт олганини кўриш мумкин. Аммо тезлаш муваффақиятсиз чиққан. Берто рақибларининг йўлига мотоцикли билан ағдарилиб тушган. Бошқа мотоциклларнинг тагида қолиб кетмаслик учун Берто тезгина туриб, йўл четига чиқади, аммо барибир бир рақиби уни туртиб кетди.
Ҳозирда Берто шифохонага ётқизилди. Унинг оёғи синган.
[media=https://youtu.be/eoczZm-lqP4] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар