
Тайёр таом болалар уйларига ва етти вилоят оқсоқолларига тарқатилди.
Фото: «akipress.org»
Ёдингизда бўлса, Қирғизистонда рекорд миқдорда бешбармоқ тайёрланиши режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берган эдик, дейди Хабар нашри. Қардошларимиз ўз мақсадларига етдилар.
Ташкилотчилардан бири Жамолбек Ирсалиевнинг маълум қилишича, бунча миқдордаги бешбармоқ «Гиннес рекордлар китоби»га кириши мумкин. Тайёрланишда барча санитар нормаларга амал қилинган ва бутун жараён тасвирга олиб борилган. Шунингдек таом пиширилиши жараёнини кузатиш учун Швеция ва Италиядан икки ошпаз ташриф буюргани маълум қилинмоқда.

Рекордчи бешбармоқ қозонлари.
Бунча миқдордаги бешбармоқни тайёрлаш учун 9 та от сўйилган, ҳар бири 150 литрли 12 та тўйқозон ўрнатилган, Норин рецепти бўйича тайёрланувчи таом учун 700 кг гўшт ғамланди. Бешбармоқ тайёрланган қозонлар вазни 438 килограммни, тайёр таомнинг умумий оғирлиги 1902 килограммни ташкил этди.

Чучукнинг узунлиги ўлчанмоқда.
Бу тадбир 5 март куни бўлиб ўтган «Қалпоқ куни»га бағишланди ва барча ҳужжатлар «Гиннес рекордлар китоби»га йўлланди. Энди икки ҳафта муддат ичида бу натижа кўриб чиқилади. Рекордни қайд этиш бўйича тахминан 500 минг қирғиз сўмини ва бошқа харажатларни ҳомийлар қопладилар.

Рекордга даъвогарлик қайд этилмоқда.
Тайёр таом болалар уйларига ва етти вилоят оқсоқолларига тарқатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар