21:38 / 13.03.2018
4 630

Трамп АҚШ давлат котиби Тиллерсонни ишдан бўшатди

Трамп АҚШ давлат котиби Тиллерсонни ишдан бўшатди
АҚШ президенти Доналд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат департаменти раҳбарлигидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Маълум қилинишича, эндиликда бу лавозимга МРБ директори Майк Помпео тайинланган.

АҚШ президенти Тиллерсонга миннатдорчилик билдирган ва Помпео янги лавозимда «фантастик даражада» иш олиб боришига ишонч билдирган.

Майк Помпео. Фото: Reuters
Марказий разведка бошқармасига эса эндиликда Жина Ҳаспел раҳбарлик қилади. У шу вақтгача Помпеонинг ўринбосари эди.

Дональд Трамп 2016 йилнинг 13 декабрида Тиллерсон номзодини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигига тавсия қилганди. Бу номзод собиқ давлат котибларидан бири Кондолиза Райс томонидан ҳам қўллаб-қувватланганди. У 2017 йил февралидан АҚШ Давлат котиби сифатида иш бошлади.

Америка матбуоти бир неча марта Трамп Давлат котиби фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ва Тиллерсон бу лавозимни тарк этиш арафасида тургани ҳақида ёзганди. Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида Помпеодан ташқари, БМТ қошидаги махсус вакил Никки Ҳейлининг ҳам номи келтирилган эди. Лекин Давлат департаменти ҳам, Тиллерсоннинг ўзи ҳам президент билан зиддият мавжудлиги ҳақидаги ҳар қандай хабарни инкор этиб келарди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШ давлат котиби Тиллерсонни ишдан бўшатди