8 990
1,5 тонналик бешбармоқ ва 117 метрлик қази Гиннес рекордлари китобига кириши мумкин (фото, видео)
Бишкекда тайёрланган бир ярим тонналик бешбармоқ ва 117 метрлик чучук Гиннес рекордлари китобига кириши мумкин.
Ташкилотчилар улкан таомни Бишкекнинг марказий майдонида тайёрламоқчи бўлишди. Бироқ ҳокимият вакиллари томонидан йўлларда тирбандликларни олдини олиш ва санитария қоидалари бузилмаслиги учун марказий майдонда бу тадбирни амалга оширишга рухсат берилмади. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар қилди.
Шу боис Бешбармоқ "Аю гранд" савдо маркази ҳудудида тайёрланди.
Улкан таом тайёрлаш учун 9 бош от гўшти керак бўлди. Ошпазлар гўштни бир кун аввал Гиннес рекордлари китоби вакиллари кузатуви остида пиширишни бошлашди.
Бешбармоқ 650 кг майда тўғралган гўшт ва 700 кг хамирдан тайёрланди. Таом тайёрлашда 40 та ошпаз ва 30 та ёрдамчилар меҳнат қилди.
Тайёр таомнинг вазни 1 464 килони ташкил қилди. Мазкур бешбармоқнинг тайёрланиш жараёнини қуйидаги >>>ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. Тайёр бўлган бешбармоқ меҳмонлар ва муҳтожларга тарқатилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин