Ўтган йили Россиянинг Краснодар ўлкаси Лабинск шаҳридан ўтган Лаба кўли устидаги кўприкда ғаройиб воқеа содир бўлди. Ёш келинлар анъанага кўра тўй олдидан кўприк устига тўхтадилар ва кўлга гул отмоқчи бўладилар. Бу ҳақда "Хабар" нашри маълум қилди.
Шунда улар кўприк остидан ўтган кўлда чўкаётган ота ва уни қутқармоқчи бўлган ёш қизалоқни кўрадилар. Ота ўзи чўкаётганига қарамай, муз устидаги қизи ҳам сирпаниб тушиб кетмаслиги учун қизалоқни нарироқ кетишга ундарди. Буни кўрган куёв ва унинг дўстлари ёрдамга ошиқишди ва ҳаммаси хайрли якун топди.
Маълум бўлишича, ота ва қиз кўл бўйида айланиб юрганларида қиз сирпаниб сувга тушиб кетган. Ота уни қутқаради, лекин ўзи сирпанчиқ муздан чиқа олмай қолади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин