12:53 / 16.03.2018
10 755

Қозоғистон аҳолиси сони ҳақида маълумот берилди

Қозоғистон аҳолиси сони ҳақида маълумот берилди
Қозоғистон аҳолиси сони 2018 йил 1 февраль ҳолатига кўра 18 миллион 177,7 минг кишини ташкил этди.

Мамлакат Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, шаҳарларда 10 миллион 439,6 минг киши (57,4 фоиз), қишлоқ жойларда 7 миллион 738,1 минг киши (42,6 фоиз) истиқомат қилади. 2017 йилга нисбатан аҳоли сони 240,6 минг кишига ёки 1,3 фоизга ошди.

Январь ойида 33,3 минг киши туғилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпдир.

Республика аҳолисининг ушбу даврдаги табиий ўсиши 2017 йил январига нисбатан 2,5 минг кишига ёки 13,1%га кўпайиб, 21,5 минг кишини ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда ўлимлар сони 11,8 мингни ташкил этди, бу 2017 йил январига нисбатан 8,4 фоизга кам.

Бундан ташқари, январь ойида мамлакатга келиб, рўйхатдан ўтган мигрантлар сони 9,2 фоизга камайди ва 1360 кишини ташкил қилди, мамлакатдан чиқиб кетган мигрантлар сони 34,9 фоизга ошди ва 2258 кишини ташкил этди, миграция сальдоси 898 кишига тенг.

Мамлакатнинг асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатларига тўғри келади: МДҲ мамлакатларидан келганлар улуши 78,1%ни; МДҲ давлатларига чиқиб кетганлар улуши 86,7 фоизни ташкил этди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон аҳолиси сони ҳақида маълумот берилди