3 906
Флоридадаги отишма вақтида шериф ёрдамчисининг қандай қилиб яширингани тасвирланган видео
Marjory Stoneman Douglas мактабини қўриқлаш топширилган Бровард округи шерифининг ўринбосари, офицер Скотт Петерсонинг отишма вақтидаги хатти-ҳаракати жамоатчилик ва шерифф Скотт Исраэлнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Бу ҳақда Washington Post нашрига таяниб, Daryo хабар берди.
Ҳозирда истеъфога чиқарилган ва ўз ҳаракатлари учун терговда бўлиб турган Петерсон отишма мактаб ичида эмас, балки ташқарисида содир бўляпти деб ўйлаганини маълум қилди. Петерсоннинг айтишича, шу сабабли у ташқаридан «тактик ҳолатни эгаллаган» ва вазиятга баҳо беришга уринган.
Кузатув камераси томонидан ёзиб олинган видеода отишма бошланиши билан Петерсоннинг бино бўйлаб тез юриб кетаётганини, шундан сўнг кўчада туриб, ҳеч нима қилмаганини кўриш мумкин.
Петерсоннинг адвокати окрук шерифи томонидан «видео барчаси қай тарзда бўлганини кўрсатиб турибди» дея билдирган изоҳига жавоб беришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Флориданинг Паркленд шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди