Грузиянинг Гудаури тоғ-чанғи курортидаги осма йўлда авария юз бериши оқибатида камида 11 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Воқеа 16 март куни юз берган, деб маълум қилади Кун нашри.
Воқеа гувоҳлари юз берган ҳолатни мобил телефонларига қайд қилганлар.
Видеода осма йўлнинг ҳаракатланувчи элементлари белгилангандан анча тезроқ ҳаракатланаётгани кўриш мумкин. Бунга эса осма йўлда электр энергия ўчиб қолгани ва ўриндиқларни ушлаб турувчи тизимлар ишламай қолгани сабабли ўриндиқлар орқа йўналишда катта тезликда тушгани сабаб бўлган.
Бунинг оқибатида осма йўлдаги бир қисм одамлар ўриндиқларидан тушиб кетганлар, қолганлари эса осма йўлнинг бурилиш қисмида ҳосил бўлган ўриндиқлар уюмига бориб урилмаслик учун пастга сакрай бошлаганлар.
Осма йўл тўхтаб қолгандан кейин юқорида қолиб кетган одамлар қутқарувчиларни кутишларига тўғри келган.
Ўтган ҳафта Грузия ОАВда осма йўл ишида носозликлар кузатилаётгани маълум қилинган.
Фото: instagram.com\cooklikearockstar
Фото: instagram.com\cooklikearockstar
Фото: instagram.com\cooklikearockstar
Фото: instagram.com\cooklikearockstar
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин