
АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс ФТБ директори ўринбосари Эндрю Маккейбни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Бош инспектор ҳисоботи, ФТБ профессионал мажбурият бўлими далиллари ҳамда юқори мансабли амалдорнинг тавсияси асосида, мен Эндрю Маккейбни эгаллаб турган лавозимидан дарҳол озод этиш ҳақида қарор қабул қилдим», - дея хабар берган Сешнс.
Маккейб АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Демократик партия билан ўзаро алоқалари туфайли бир неча бор танқид остига олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат бош прокурори Жефф Сешнсни ишдан бўшатишни режалаштираётгани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар