date
views 6 349

АҚШда икки бош ва икки юракли илон туғилди

АҚШда икки бош ва икки юракли илон туғилди
Американинг Флорида штатида маҳаллий фермер янги туғилган икки бошли илонни аниқлади. National Geographic журнали шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди.

Фермер илонни маҳаллий ветеринарларга олиб борди. Маълум бўлишича, илоннинг нафақат боши, балки юраги ва қизилўнгачи ҳам иккита экан.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу ёввойи табиатда жуда камдан-кам учрайдиган ҳолат. Қоидага кўра, бундай илонлар узоқ умр кўрмайди, зеро улар етарлича озиқ-овқат топа олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда икки бош ва икки юракли илон туғилди