09:20 / 20.03.2018
3 760

Ҳонгконгнинг "энг бадавлат аёл"и бойлигининг ярмини йўқотди

Ҳонгконгнинг "энг бадавлат аёл"и бойлигининг ярмини йўқотди
Ҳонгконгнинг энг бой аёли Поллианна Чу унга тегишли Kingston Financial Group компанияси акциялари кескин қийматини йўқотгани сабабли бойлигининг ярмини йўқотди. Бу ҳақда 19 март куни Bloomberg ахборот агентлиги берган хабарга асосланиб Кун нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, активлари рўйхатига Макаодаги меҳмонхоналар ва казино кирувчи компания нархи камайишига 2018 йил январда Ҳонгконгнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича комиссияси огоҳлантириши сабаб бўлган. Комиссия 20 нафар акциядор компаниянинг 90 фоиздан кўпроқ акцияларини назорат қилганига эътибор қаратган ва бу ҳолатни компания барқарорлигига хавф деб топган.

Шундан кейин Kingston Financial Group акциялари нархи кескин арзонлашиб, 30 январда компания капиталлашуви 17 фоизга камайиб кетган.

Маълум қилинишича, компания акциялари нархининг 50 фоизга арзонлашиши бир қатор инвесторлар, шу жумладан Поллианна Чунинг жиддий зарарлар кўришига олиб келган. Чунинг январда бойлиги 12 млрд долларга баҳоланган. Бироқ ҳозирда аёлнинг бойлиги 5,36 млрд долларгача камайиб кетган.

Шу сабабли Чу Ҳонгконгнинг энг бой аёллари рўйхатида 3-ўринга тушиб кетди. Энди етакчи ўринларни макаолик миллиардер Стэнли Хонинг қизи Нэнси Хо ва Nan Fung Group компанияси бошқарувига кирувчи Вивьен Чен эгалламоқда.

Поллианна Чу ўз компаниясини 1990-йилларда турмуш ўртоғи Николас Чу билан бирга ташкил этган. Компания қимматбаҳо қоғозлар савдоси, активларни бошқариш ва корпоратив консалтинг билан шуғулланади. Компанияга, шунингдек, Макаодаги 2 та меҳмонхона ва казино – Casa Real Hotel ва Grandview Hotel киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳонгконгнинг "энг бадавлат аёл"и бойлигининг ярмини йўқотди