date
views 5 202

«Шармандали, нафратланаман». Савченкодан навбатдаги кескин баёнот

«Шармандали, нафратланаман». Савченкодан навбатдаги кескин баёнот
Украина Олий радаси депутати Надежда Савченконинг маълум қилишича, мамлакат ҳукуматини шармандали, деб ҳисоблайди.

У бу ҳақда «Зобитлар корпуси» Асирларни озод этиш маркази раҳбари Владимир Рубаннинг иши бўйича суд мажлиси давомида айтиб ўтди.

«Мен бу ҳукуматни шармандали, деб ҳисоблайман. Мен очиқ айтмоқчиманки, бу ҳукуматдан нафратланаман», - дея Савченко сўзларини келтиради Украинанинг «Вести» нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенконинг Олий рададаги вакили Ирина Луценко пайшанба кунги йиғилишда халқ депутати Надежда Савченко иштирокидаги «шокка туширувчи видеони» эълон қилишга ваъда берганди.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Шармандали, нафратланаман». Савченкодан навбатдаги кескин баёнот