Математиклар учун энг нуфузли мукофотлардан бири – Абель мукофотини бу йил канадалик математик Роберт Ленглендс қўлга киритди. Халқаро математика иттифоқи ва Европа математика уюшмасининг қарори ҳақида Норвегия фанлар ва адабиёт академияси президенти Оле Сейерстед маълум қилинди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Ленглендс мукофотни «сонлар назарияси билан фаразлар назариясини боғловчи зийрак дастур» учун қўлга киритди. Олимнинг дастури, мукофот сайтида таъкидланишича, «аввал боғланмаган деб ҳисобланган сонлар назарияси ҳамда гармоник таҳлил ўртасида чуқур боғлиқликни таклиф этди».
Ленглендс Нью-Вестминстерда 1936 йилда туғилган. Британия Колумбияси университетини 1957 йилда тамомлаган, 1958 йилда ушбу университетда магистр мақомини олган. Докторлик диссертациясини Йель университетида 1960 йилда ҳимоя қилган. Ленглендс айни дамда Нью-Жерси штатидаги Принстон истиқболли тадқиқотлар институти профессори саналади.
Мукофотни топшириш маросими Ослода 2018 йилнинг 22 май куни бўлиб ўтади. Мукофот миқдори 715 минг долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»