
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтига иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри маълум қилади.
Трамп Путинни сайловдаги ғалаба билан қутлаган.
Икки давлат раҳбарлари мулоқот чоғида халқаро кун тартибидаги долзарб мавзуларни, хусусан, Украина ва Сурия масаласини муҳокама қилишган.
«Томонлар Сурия ва Украинадаги вазиятни изга солиш учун ҳаракатларни жадаллаштириш муҳимлигини қайд этишган. Улар Корея ярим оролидаги вазиятни ҳам муҳокама қилишган. Путин ва Трамп бу масалаларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигига эътибор қаратишди.
Мулоқот ишчи характерда, Россия-Америка муносабатларидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган руҳда ўтказилди», дейилган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар