21:02 / 22.03.2018
5 904

Марокаш қироли хотини билан 16 йиллик ҳаётидан сўнг ажрашди

Марокаш қироли хотини билан 16 йиллик ҳаётидан сўнг ажрашди
Марокаш қироли Муҳаммад VI ва унинг рафиқаси малика Лалла Салма ажрашди. Бу ҳақда Kun.uz Испаниянинг Hola! нашрига асосан хабар бермоқда.

Қайд этилишича, улар 16 йил биргаликда ҳаёт кечиришди – Муҳаммад VI ҳамда Лалла Салма 2002 йилнинг 21 март куни оила қурган. Жуфтликда икки фарзанд бор – Марокашнинг бўлажак қироли 14 ёшли Мулай Ҳассан ва 11 ёшли Лалла Ҳадича.

Таъкидланишича, қирол ва унинг рафиқаси узоқ вақт давомида омма олдида биргаликда кўриниш бермаган. Муҳаммад VI ва Лалла Салма сўнгги бор Марракешдаги Ив Сен-Лоран музейининг очилишига биргаликда боришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марокаш қироли хотини билан 16 йиллик ҳаётидан сўнг ажрашди