21:55 / 27.03.2018
5 078

Путин Кемероводаги фожиа ҳақида: "Йиғлагинг эмас, ўкиргинг келади..."

Путин Кемероводаги фожиа ҳақида: "Йиғлагинг эмас, ўкиргинг келади..."
Кемероводаги фожиадан кейин бу шаҳарга 27 мартда Россия президенти Владимир Путин келди. У “Зимняя вишня” савдо марказидаги ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказди. Путин йиғилишда Россия тергов қўмитаси, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарлари ва вилоят раҳбарияти билан учрашди.

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин савдо марказида ёнғин сигнализацияси ишламагани ҳақида, фавқулодда вазиятлар вазири эса тегишли текширувлар “солиқ таътиллари” билан қийинлашганини маълум қилган. Бунга жавобан Путин хавфсизлик масалалари ва солиқ таътилларини бир-бирига боғламасликни сўраган.

“Ҳар бир шахс ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш лозим, барчасини синчковлик билан ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш керак. Қандайдир таътилларни баҳона қилиш керак эмас. Пулсиз бирорта ҳужжатни олиб бўлмайди, пулини тўласанг эса истаган нарсангга имзо қўйиб беришади. Мана фалокат нимада, уларнинг одамлар хавфсизлигига тупурганлари бор”, деб айтган Путин.

Путин ёнғинда ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиб, уларга аталган ёдгорликка гуллар қўйган. У шунингдек Кемерово шифохонасида ёнғинда жабр кўрганлар ва воқеа тергови боришидан норози бўлаётган ташаббускор гуруҳ билан учрашган. Путин улардан ҳалок бўлганлар ҳақидаги расмий маълумотларга шубҳа қилмасликни ва “шубҳали маълумотларга” ишонмасликни сўраган.

27 март куни бир неча юз кемероволиклар вилоят маъмурияти биноси олдида митинг ўтказиб, ҳукуматдан савдо марказида ҳалок бўлганлар бўйича ҳақиқий рақамларни маълум қилишни талаб қилишган. Кўпчилик одамлар ҳалок бўлганлар ҳақидаги расмий маълумотларга ишонишмаяпти ва қурбонлар бир неча юз нафар бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Кемероводаги фожиа ҳақида: "Йиғлагинг эмас, ўкиргинг келади..."