date
views 10 770

Ҳиндистонлик илон авровчини бўғма илон ўлдириб қўяёзди (видео)

Ҳиндистонлик илон авровчини бўғма илон ўлдириб қўяёзди (видео)
Ҳиндистонда намойиш пайтида илон авровчини бўғма илон сал бўлмаса бўғиб ўлдириб қўяёзди, дея хабар бермоқда Ria.ru нашри.

Илон авровчи одамларни томоша қилишга чорлаган ва бўғма илонни бўйнига ўраб олган. Кейин ерга ўтириб енгашиб сумкасидан нимадир олмоқчи бўлган пайтда бўғма илон эгасини бўға бошлаган.

Ушбу воқеани томоша қилаётганлар аввалига буни томошанинг бир қисми деб ўйлашган. Илоннинг буғишидан халос бўлишга уринган ҳинд ҳушидан кетган.

Шундан сўнг илонни аранг ечиб олишган. Илон авровчини эса Варанасидаги шифохонага жўнатишган.
[media=https://youtu.be/kSrZtdOkx9E]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик илон авровчини бўғма илон ўлдириб қўяёзди (видео)