Қирғизистон президентини лаганбардорлардан ҳимоя қилиш лозим. Бу ҳақда матбуот анжуманида Қирғизистон социал-демократик партияси етакчиси, мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев айтиб ўтди.
Унинг айтишича, президент Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши кураш ҳақида фақатгина “чиройли гапларгина” айтган.
“Унга бундай чиройли сўзларни ёзиб беришган. Хавфсизлик кенгаши ақл маркази бўлиши керак, сен формада ёки формадамаслигингни текшириши керакмас. Жээнбеков ўз йўли бошида турибди, унга ёрдам бериш лозим. Ҳар бир киши ўз участкасига жавоб бериши керак. Уни алдашганда ва у бундай сўзларни ўқиганда, мен ҳужжатларни кўрсатишга мажбур бўламан”, деб айтган Атамбоев.
“Мен бир кун ҳам хизмат қилмаган Темир Жумакадировни ишга чақирганман. Мен 90-йиллар бошида ресторан очаётганимда ҳам аввал бу соҳада ишламаганларни ишга олганман. Хавфсизлик кенгаши ишлар эди. Ҳозир ҳам шундай бўлиши керак. Бундай сўзларни суқиштириш керак эмас. Мен президентга ишонаман. Биз уни лаганбардорлардан ҳимоя қилсак, у муносиб равишда вазифасини адо этади. Мен ҳеч кимни йўналтирмоқчимасман. Агар у ёки бошқа бир киши маслаҳат сўраса, мен унга нима қилиш кераклигини айтаман. Китобларда ёзилмаган билимлар бор. Менинг вазифам фалокатга олиб келиши мумкин бўлган нарсани унга этишдир”, деб қўшимча қилган собиқ президент. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?