07:32 / 01.04.2018
3 679

Учувчи фавқулодда қўнишдан кейин ерни ўпиб қўйди (видео)

Учувчи фавқулодда қўнишдан кейин ерни ўпиб қўйди (видео)
Кичик ўлчамли самолёт учувчиси фавқулодда қўнгандан кейин ерни ўпиб қўйди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Воқеа Флоридадаги Пемброк-Пайнс шаҳрида юз берган. Учувчиликка ўргатувчи Wayman Aviation мактабининг инструктори ўқувчиси машғулот ўтказаётган бўлган. Парвоз рисоладагидек ўтган, бироқ қўниш вақтида самолётнинг шассисида муаммолар чиққан. Натижада самолёт учиш-қўниш полосасидан унга тумшуғи билан текканча ўтган.

Инструктор ва унинг шогирди самолётдан чиққанларидан кейин, ҳеч қандай жароҳат олмаганлари аниқланган. Шунда учувчи тиззасига чўккалаб, миннатдорлик сифатида ерни ўпиб қўйган.

Ушбу лаҳзалар тасвирланган видео АҚШнинг кўплаб ОАВлари томонидан намойиш қилинган. Ижтимоий тармоқлар фойдавланувчиларини эса учувчининг бу иши тўлқинлантирган. Уларнинг кўпчилиги бундай вазиятда худди шундай йўл тутган бўлишларини айтишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Учувчи фавқулодда қўнишдан кейин ерни ўпиб қўйди (видео)