12:35 / 01.04.2018
3 945

Хитойлик магнат қишлоқдошларига биттадан вилла совға қилди

Хитойлик магнат қишлоқдошларига биттадан вилла совға қилди
Хитойлик тадбиркор, ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Чэнь Шэн 5 йил аввал Гуандун вилоятидаги ўз она қишлоғи аҳолисига ҳашаматли уйлар қуриб беришга қарор қилганди. Магнатнинг бу совғасидан қишлоқдошлари “бошлари кўкка етиш” ўрнига, ношукурчилик қилдилар. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Магнат Гуаньху қишлоғида ҳар бири 280 квадрат метр келадиган 258 та уй қурдирди. Ҳар бир уйда гараж ва кичик боғ мавжуд. Бундан ташқари, тадбиркор қишлоқда баскетбол майдончалари, бадминтон кортлари, опера саҳнаси, янги кўприк бунёд эттирди ва бунга 32 млн доллар сарфлади.

Фото: South China Morning Post
Миллионер маҳаллий ОАВга берган интервьюсида қишлоқда чўчқа фермаси қурдириб, 100дан кўпроқ иш ўрни яратишга ваъда берган. “Қишлоқ аҳолисининг ўртача даромади йилига 200 минг юанни ташкил қилади, шу сабабли уларга ўз келажаклари ва фарзандлари таълим олиши ҳақида қайғуришларига тўғри келмайди”, деб айтган бизнесмен. Бироқ, қурилиш ўтган йил охирида якунланган бўлишига қарамасдан, уйлар қишлоқ аҳлининг очкўзлиги сабабли ҳувиллаб ётибди. Гап шундаки, магнат қурилишни 2013 йилдаги аҳоли сони ҳақидаги маълумотларга асосланиб олиб борган. Ўшанда қишлоқда 190 та хўжалик бўлган.

Фото: South China Morning Post
Тадбиркор шунга қарамай, қўшимча 68 та уй қурдирган. Бироқ аниқланишича, бу ҳам одамларга етмаган. Одамлар кўпроқ уйлар талаб қила бошлашган. Баъзилар эса уларнинг оилалари катталашаётгани сабабли, уларга битта уй камлик қилишини айтишган.

Қишлоқ аҳлининг бундай муносабати тадбиркорни ранжитган. Мана 2 йилдирки, у она қишлоғига оёқ босмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик магнат қишлоқдошларига биттадан вилла совға қилди