Россия тергов қўмитаси ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Кемероводаги "Зимняя вишня" савдо марказидаги ёнғинда ўнлаб кишиларни қутқарган Тожикистон фуқароси Фарзон Салимовни мукофотлади.
РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастиркин 31 март куни Фарзон Салимов ва яна уч қутқарувчини медаль билан тақдирлади. Бастиркин бу медаллар — жасорат учун экани ва улар ҳақиқий матонат кўрсатган кишиларгагина берилишини таъкидлади.
Фарзон Салимовнинг сўзларига кўра, мукофот унинг учун кутилмаган бўлган. У одамларни ном чиқариш учун эмас, шунчаки инсоний бурч сифатида қутқарганини айтган. Фарзоннинг айтишича, ҳалокатли кунда одамларни қутқаришда бошқа тожиклар ҳам иштирок этган.
Тергов қўмитаси сайтида маълум қилинишича, "Пойабзал дўконида Фарзон Салимов ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай, ёнаётган бинодан одамларни олиб чиқиб, уларга ёрдам кўрсатган".
Умуман олганда, олов қаърида қолган одамларни қутқаришда Тожикистоннинг 5 нафар фуқароси - "Зимняя вишня" савдо марказининг иккинчи қаватидаги дўконлар ишчилари иштирок этишган. Улар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 50 дан зиёд кишини қутқариб қолишган.
Фарзон Салимов 2003 йилдан буён Россияда яшайди. Шу ерда олий таълим муассасасини тугаллаган, фуқаролик олган. Ҳозирда оила аъзолари билан бирга Кемеровода истиқомат қилади, унинг уч нафар фарзанди бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди