00:24 / 02.04.2018
4 773

Покистонлик журналист Ўзбекистонга 135 кишини олиб келди (фото)

Покистонлик журналист Ўзбекистонга 135 кишини олиб келди (фото)
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистонга зиёрат туризми дастури бўйича Покистондан бир гуруҳ сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур сафар ташкилотчиси, журналист ва ёзувчи Қосим Али Шоҳ ўтган гал Самарқандга саёҳатидан катта таассурот олган, Ўзбекистондан қайтганидан сўнг ҳамюртлари сафидан катта гуруҳ тўплаганди. Унинг YouTube’даги каналида ярим миллиондан кўпроқ обуначиси бор, шу боис у билан бирга Тошкентга 135 киши учиб келди.

Уларни «Тошкент» халқаро аэропортида қўмита, миллий авиакомпания, маҳаллий туризм компаниялари ва ОАВ вакиллари кутиб олди.




Гуруҳ раҳбари журналистларга берган интервьюсида туризм соҳасидаги улкан салоҳиятига қарамай, Ўзбекистон ҳақида дунёда кам билишларини айтди. Шунингдек Ўзбекистонни ва унинг туризм салоҳиятини бутун дунёга таништиришда ёрдам бериш истагида эканлиги, буни ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширишини билдирди.

Покистонлик зиёратчилар Ўзбекистондаги муқаддас қадамжолар бўлган Самарқанд ва Бухорога саёҳат қилади. Улар 4 апрель куни сафарни якунлаб, Лаҳорга учиб кетади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонлик журналист Ўзбекистонга 135 кишини олиб келди (фото)