09:57 / 02.04.2018
3 770

“Зимняя вишня”да ёнғин сигнализацияси ўчириб қўйилгани ўз тасдиғини топди

“Зимняя вишня”да ёнғин сигнализацияси ўчириб қўйилгани ўз тасдиғини топди
Кемероводаги йирик ёнғин юз берган “Зимняя вишня” савдо марказининг ёнғин сигнализацияси автоматик режимдан қўл бошқаруви режимига ўтказилган ва қўриқчилар ёнғин ҳақида сигнал олганларида зарур ҳаракатларни амалга оширмаганлар. Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин назорати бўйича бош давлат назоратчиси Ринат Еникеев интервьюда маълум қилди.

“Тушунишимча, 19 мартдан бошлаб сигнализация носоз ишлай бошлаган ва ёлғон огоҳлантиришлар жўнатган. Шу сабабли у ўчирилиб, қўл бошқарувига ўтказилган”, деб маълум қилган Еникеев.

Унинг айтишича, ёнғин хавфсизлиги тизими автоматик режимда бир онда тутунни бартараф этиш тизимини ёқиши, лифтларни 1-қаватга тушириши, барча эскалаторларни фақат тушиш томон йўналтириши ва эвакуация чиқиш эшикларини очиши керак.

Еникеевнинг айтишича, савдо марказидаги ёнғин ҳақидаги сигнал 1-қаватда жойлашган пультдаги қўриқчига келиб тушган. Бундан кейин қўриқчи автоматик режимда ёқилиши керак бўлган барча тизимларни қўлда ёқиб чиқиши керак бўлган. “Бироқ у буни қилмаган ва фавқулодда вазиятлар вазирлигини ёнғин ҳақида хабардор қилмаган”, деб айтган Еникеев ва қутқарувчиларга бошқа номаълум одам қўнғироқ қилганини қўшимча қилган.

Бундан ташқари, ёнғин вақтида савдо марказида умумий вентиляция ишлашда давом этган, бу эса ёнғиннинг тезда тарқалишига олиб келган.

Еникеевнинг айтишича, воқеаларнинг аниқ сурати сигнализация назорат қурилмасидан барча маълумот олингандан кейин тикланади. У ҳозир терговчилар томондан расшифровка қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Зимняя вишня”да ёнғин сигнализацияси ўчириб қўйилгани ўз тасдиғини топди