16:01 / 04.04.2018
4 579

YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди (видео)

YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди (видео)
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди, деб хабар берди Даркчи нашри, YouTube штаб-квартираси ходимларининг Твиттер саҳифасида қолдирган хабарига асосланган ҳолда.

Мазкур отишмани қуроланган аёл уюштирган. Хабарларга кўра, аёл бу офисга орқа эшикдан кирган. У қуролидан ўт очиб, камида тўрт кишини жароҳатлаган, кейин эса ўзини ўлдирган. Жароҳат олган ходимлар касалхонага етказилган, полиция вазиятни ўрганмоқда.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 13 атрофида содир бўлган.

Компания ходимларидан бири бўлган Вадим Лаврусикнинг сўзларига қараганда, у отишма овозини эшитган. Ваҳимада югураётган одамларни кўргач, ҳамкасблари билан хонага яшириниб олган.

YouTube штаб-квартирасида 1700 нафарга яқин ходим ишлайди, улар эвакуация қилинган. Полициянинг дастлабки тахминига кўра, бу отишма теракт эмас, балки зўравонлик, деб баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » YouTube штаб-квартирасида отишма бўлди (видео)