date
views 3 673

Юраги 18 соатга тўхтаб қолган франциялик қайта тирилди

Юраги 18 соатга тўхтаб қолган франциялик қайта тирилди
Ғаройиб ҳодиса ҳақида «France Info» радиоси хабар тарқатди. Аслида уч ҳафта бурун юз берган бу воқеадан ОАВ фақат бугун хабар топган.

Акасини кўриб келиш учун йўлга тушган ука манзилга етиб бормайди. Қидиришга тушган оила аъзолари уни Франция жанубидаги Орб дараёси соҳилидан топади. Аммо у беҳуш эди, юраги урмаётган, тана ҳарорати эса 22 даражада тушиб кетган бўлган.

Эркакни зудлик билан Безье шаҳридаги шифохонага етказишади. Юрак массажидан сўнг 53 ёшли бемор тирилган. 18 соатга тўхтаб қолган юрак яна ура бошлаган.

Тез тиббий ёрдам шифокорларининг қайд этишича, беморнинг ҳаётга қайтишига гипотермия – тана ҳароратининг паст даражада бўлгани ёрдам берган. Чунки, гипотермия организм фаолиятини сусайтириб, касаллик асоратларини олдини олади.

Хабарда юраги 18 соатга тўхтаб қолиб, кейин тирилган франциялик ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Манба: uza
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юраги 18 соатга тўхтаб қолган франциялик қайта тирилди