АҚШ ва Шимолий Корея Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига тайёргарлик бўйича махфий музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
АҚШ томонидан музокараларда Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари ва яқинда давлат департаменти лавозимига номзоди таклиф қилинган Майк Помпео иштирок этмоқда.
“Америкалик ва шимолий кореялик разведка ходимлари бир неча бор, жумладан учинчи давлат ҳудудида музокаралар ўтказганлар”, деб маълум қилди телеканал.
Томонлар айни вақтда учрашув деталлари ва уни ўтказиш жойини муҳокама қилишмоқда. Шимолий кореяликлар учрашувни Пхеньянда ўтказишни таклиф қилишмоқда. Учрашув ўтказилиши мумкин бўлган яна бир жой сифатида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор айтилмоқда.
“Учрашув жойи ва санаси белгилангандан кейин кун тартиби батафсил муҳокама қилинади”, деб маълум қилди CNN. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?