08:36 / 08.04.2018
3 054

ЕХҲТ Қозоғистонда ОАВ таъқиб қилинишини танқид қилди

ЕХҲТ Қозоғистонда ОАВ таъқиб қилинишини танқид қилди
5 апрель куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) вакили Арлем Дезир Олмаотада Ratel.kz сайти ва Forbes Kazakhstan журнали муҳаррири ва журналистлари ушланиб, таъқиб қилинаётгани ва Ratel.kz сайти блокировка қилинаётганини танқид қилди. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.

«Янгиликлар онлайн-ресурсини блокировка қилиш — бу сўз эркинлигини номутоносиб равишда чеклаш демакдир.Тадбиркор билан нашр ўртасида бўлиб ўтган баҳслардан сўнг журналистларни ушлаш ва журналистларнинг уйи ва ишхонасида тинтув ўтказиш қўрқитув ҳаракатларидир», — дея баёнот берди Дезир. «Мазкур фожеали ҳодиса Қозоғистонда ОАВ эркинлигига зарар келтиради», — дея ўз сўзларига қўшимча қилди.

Полиция маълумотларига кўра, иккита нашрга нисбатан жиноий иш ёлғон маълумот тарқатиш моддаси бўйича олиб борилмоқда.

2014 йилда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган мазкур модданинг Жиноят кодексига киритилиши халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистик суриштирув ўтказувчи, жумладан коррупуция фактларини ўрганувчи Қозоғистондаги фуқоролик жамияти аъзолари томонидан танқид қилинган эди.

Қозоғистондаги ОАВ муҳаррриятларида 2 апрел куни тинтув ўтказилди. Тинтувлар Давлат даромадлари собиқ вазири, айни дамда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Зейнулла Какимжоновнинг аризасидан сўнг очилган “Атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш” иши бўйича ўтказилди. Какимжановнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда унинг фаолиятига бағишланган Forbes.kz ва Ratel.kz сайтларида эълон қилинган айрим мақолалар “қора пиар” ва “ёлғон”дир. Мақолаларда Какимжановнинг коррупцияга алоқадорлиги қайд қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕХҲТ Қозоғистонда ОАВ таъқиб қилинишини танқид қилди