09:01 / 08.04.2018
3 988

Трамп Хитойни “ноҳалол савдо”ни тугатишга чақирди

Трамп Хитойни “ноҳалол савдо”ни тугатишга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой АҚШ билан олиб бораётган “ноҳалол савдо”дан арз қилди ва Пекинни савдо тўсиқларини олиб ташлашга чақирди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

“АҚШда 40 йилдан бери Хитой билан савдо профицити бўлмаган. Улар ноҳалол савдони тугатиши, тўсиқларни олиб ташлаши ва фақатгина тўғри божлар олишлари керак. АҚШ йилига 500 млрд доллар йўқотади, ўнлаб йиллар давомида миллиардлар йўқотган. Бу бошқа давом этиши керакмас!”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трамп йўқотилган 500 млрд доллар деганда нимани назарда тутганига ойдинлик киритмаган. АҚШ статистикасига кўра, 2017 йилда Хитой билан савдо дефицити 375 млрд долларни ташкил қилган, бироқ гап тўғридан-тўғри йўқотишлар ҳақида эмас, балки савдо дисбаланси, яъни бир давлат бошқа давлатга ундан харид қилгандан кўпроқ маҳсулот сотиши ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ Трамп Хитойга қарши йилига 150 млрд долларлик божлар киритиш билан таҳдид қилганди. Пекин бунга жавоб чоралари кўришини айтган. Савдо урушидан хавфсираш АҚШ биржаларига салбий таъсир кўрсатган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хитойни “ноҳалол савдо”ни тугатишга чақирди