06:30 / 10.04.2018
5 349

“Путин ҳам, бошқаси ҳам жавоб беради” – Трамп Сурия бўйича 48 соат ичида қарор қабул қилмоқчи

“Путин ҳам, бошқаси ҳам жавоб беради” – Трамп Сурия бўйича 48 соат ичида қарор қабул қилмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп 9 апрелда АҚШ Сурияда кимёвий ҳужум амалга оширилгани ҳақидаги хабарлар бўйича 1-2 кун ичида қарор қабул қилишини маълум қилди.

Аввалроқ Ғарб давлатлари Дамашқни Суриянинг Дума шаҳрида гўёки кимёвий ҳужум содир этганликда айблаганди. Москва суриялик ҳарбийлар томонидан ташланган хлорли бомба ҳақидаги маълумотни рад этган. Россия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бундай хабарлар тарқатишдан мақсад террорчиларни ҳимоя қилиш ва ташқаридан берилиши мумкин бўлган зарбалар учун ўзини оқлашдан иборат.

Трамп ўз маъмурияти аъзолари билан учрашувда кимёвий ҳужумни қоралаб, бу “мудхиш ҳодиса” бўлганини айтган.

“Биз 24-48 соат ичида қарор қабул қиламиз”, деб айтган Трамп ва бундай қарор кун охиригача қабул қилиниши мумкинлиги қўшимча қилган. Трамп ҳарбий ҳаракатларни истисно қилиши борасида берилган саволга “Ҳеч нарса истисно қилинмайди”, деб жавоб қилган.

“Агар буни руслар, Сурия ёки Эрон, ёки уларнинг барчаси бирга қилган бўлса, биз буни аниқлаймиз”, деб айтган Трамп. Унинг айтишича, “унда кимёвий ҳужум учун ким жавобгарлиги борасида шубҳалар кам”, бироқ буни генераллар аниқлаши керак.

Журналистлар Трампдан “Ушбу ҳодиса учун Владимир Путинни жавобгар деб ҳисоблайсизми?” деган саволга “Ҳа, бўлиши мумкин. Агар у бўлса, бу жуда, жуда аянчли бўлади”, деб жавоб қилган. “Улар бунга жавоб берадилар, у (Путин), ҳаммаси жавоб беради”, деб қўшимча қилган Трамп.

Сурия ташқи ишлар вазирлигида Сурияга ушбу ҳодиса юзасидан қўйилаётган айбловлар ишонарсизлиги айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Путин ҳам, бошқаси ҳам жавоб беради” – Трамп Сурия бўйича 48 соат ичида қарор қабул қилмоқчи