22:13 / 10.04.2018
4 509

Ота “ўта банд” фарзандлари билан мулоқот қилиш учун YouTube-каналини яратди

Ота “ўта банд” фарзандлари билан мулоқот қилиш учун YouTube-каналини яратди
Буюк Британияда яшовчи 43 ёшли, беш фарзанднинг отаси бошларини телефондан кўтармайдиган фарзандлари билан мулоқот қилиш учун YouTube-каналини яратди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Жастин Смитнинг 10 ва 11 ёшли қизлари, 22, 14 ва 13 ёшли ўғиллари бор. Унинг айтишича, фарзандларининг телефондан бош кўтармасликлари унинг жонига теккан ва тегишли чора кўришга қарор қилган.

“Болаларимнинг бошларини хам қилганча, телефонга тикилиб ўтиришларидан жуда ҳам чарчадим. Шундан кейин улар билан мулоқот қилиш учун YouTube-каналини яратишга қарор қилдим”, дейди Жастин Смит.

Жастин бошқа ота-оналарни ҳам унга қўшилишга даъват қилди. Болалари бемаъни видеоларни томоша қилгандан кўра, ўзининг ҳаётини томоша қилишларини маъқул кўрди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ота “ўта банд” фарзандлари билан мулоқот қилиш учун YouTube-каналини яратди