07:30 / 14.04.2018
4 517

Кремль Путиннинг 2017 йилдаги даромадлари декларациясини маълум қилди

Кремль Путиннинг 2017 йилдаги даромадлари декларациясини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путин 2017 йилда 18 млн рублдан кўпроқ даромад олган. Бу қиймат унинг 2016 йилдаги даромадидан 2 мартадан кўпроқни ташкил қилади. Кремль сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Путиннинг 2017 йилдаги даромади 18 млн 728 минг рублни ташкил қилган, 2016 йилда эса 8 млн 858 минг рубль ишлаб топганди.

Ўтган йил ичида Путинга тегишли ёки у фойдаланадиган кўчмас мулк объектлари рўйхатида ўзгаришлар юз берди. Жумладан, даромадлар ҳақидаги маълумотларда аввал ҳар йил Путин томонидан декларация қилинган 1500 квадрат метрлик ер майдони бошқа кўрсатилмаган. Путин томонидан декларация қилиб келинган қолган кўчмас мулк ўзгаришсиз қолган, булар: Путиннинг ўзига тегишли 77 квадрат метрлик квартира ва 18 метрлик гараж ҳамда у фойдаланадиган 153 квадрат метрлик квартира ва гараж.

Аввалги йиллардаги каби президент фақатгина Россияда ишлаб чиқарилган машиналарга, жумладан иккита ГАЗ М-21, “Нива” машиналарига ва “Скиф автотиркамасига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кремль Путиннинг 2017 йилдаги даромадлари декларациясини маълум қилди