08:57 / 17.04.2018
6 878

Хазина изловчилар минг йил аввал кўмилган хазинани топишди

Хазина изловчилар минг йил аввал кўмилган хазинани топишди
Германияда Данияни 10-аср охирида бошқарган қирол Харальд I Кўктиш яширган бўлиши тахмин қилинаётган хазина топилди. Бу ҳақда The Guardian'га асосланиб Кун нашри маълум қилмоқда.

3 ойча аввал ҳаваскор археолог Рене Шон ва унинг 13 ёшли ёрдамчиси Лука Малашниченко Болтиқ денгизида жойлашган Рюген оролини металлқидиргич билан текшириб юришганда улардан бири ерда қандайдир ялтироқ нарсани пайқаган. Топилма дастлаб алюминий фольга бўлагини эслатган, бироқ синчковроқ қаралганда у кумушдан ишлангани аниқланган.

Апрель ўрталарида қазилма ишларини профессионал бошлаган. Улар белгиланган жойда минг йил аввал кўмилган 600 та танга, дур, узук, тақинчоқлар аниқлашган.

Рюгенда қазиб олинган қадимий тангалар орасида 714 йилда зарб этилган Дамашқ дирҳамлари бор бўлган. Хазинада топилган энг янги тангалар 983 йил билан саналанган. Бу эса хазина 980-йиллар охирида, қирол Харальд Померанияга қочишига тўғри келганда кўмилганидан дарак беради.

Харальд I 958 йилда ҳокимиятга келган. У Норвегия ва замонавий Швециянинг бир қисмини эгаллаб олган. Унинг қироллиги вақтида Дания насронийликни расман қабул қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хазина изловчилар минг йил аввал кўмилган хазинани топишди