
Марҳум поп-мусиқа қироли Майкл Жексон ўзининг машҳур “ой юриши” (“лунная походка”)ни илк бор ижро этган туфлилар кимошди савдосида сотилади, дея хабар берди Даракчи нашри.
Кимошди савдоси 26 май куни Калифорнияда бўлиб ўтади.
Маълум бўлишича, ушбу қора теридан тикилган туфлида Майкл Жексон илк бор Billie Jean (Motown 25 дастури) репетициясида “ой юриши”ни ижро этган.
Ушбу туфлиларни Майкл Жексон ўзининг машҳур хореографи Лестер Вилсонга совға қилган экан. Туфлиларнинг бошланғич нархи 5 минг доллар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар