
27 апрель куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан Пханмунжом чегара постида учрашди — томонлар тарихий музокаларни олиб борди ва биринчи маротаба бир-бирининг ҳудудига ўтди, деб хабар беради Дарё.
Танаффус вақтида Ким Чен Ин лимузинга ўтириб, ўзининг мамлакатига йўл олди. Оммавий ахборот воситалари эса бу вақтда ноодатий кортежга гувоҳ бўлди: 12 нафар қўриқчи автомобиль атрофида югуриб юрган.
AFP маълумотларига, бу элита бўлинма бўлиб, уларнинг вазифаси — КХДР раҳбариятини ҳимоя қилишдан иборат. Уларнинг вакиллари Пхёнчханда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига ҳам ташриф буюриб, Ким Чен Иннинг синглисига ҳамроҳлик қилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар