
Индонезиялик ҳайдовчи йўл четида кичкина қизалоқ қиёфасида тиланчилик қилаётган маймунни видеога олди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Воқеа Богор шаҳридаги йўллардан бирида видеога олинган. Роликда йўл четидаги симёғочлардан бирига боғлаб қўйилган, қизалоқ кийимида ҳайдовчиларга пақирчасини узатиб, тиланчилик қилаётган маймунни кўриш мумкин. Маймунга қизчаларнинг пуштиранг комбинзони кийдирилган, юзига эса кўзойнакли ниқоб тақилган.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият фойдаланувчиларнинг маймунга раҳми келган бўлса, баъзилар ундан қўрқиб кетишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар