Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэм Корея яриморолидаги вазиятни тартибга солишга муваффақ бўлинса, унда АҚШ президенти Дональд Трампга тинчлик бўйича Нобель мукофоти бериш керак, деб ҳисобламоқда.
“Дональд Трамп Шимолий Корея, Хитойни у ўзгаришлар борасида жиддий эканлигига кўндира олди. Биз ҳозирча белгиланган мақсадга эриша олмадик, бироқ бу юз берса, унда президент Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти олишга лойиқ”, деб айтган сенатор.
Грэмнинг айтишича, Трамп Пхеньянга ёки “нормал давлат” бўлиши зарурлигини, ёки “АҚШ ҳудудига етиб бориш” мақсадида ракеталар қуришни давом эттириши оқибатларини ҳис қилишига тўғри келишини намойиш қила олган.
“Бу Трампсиз юз бермасди”, деб айтган сенатор.
27 апрелда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбий-демаркацион чизиқнинг Жанубий Корея жавобгарлигидаги қисмига ўтган илк шимолий кореялик етакчи бўлди. Шимолий Корея етакчиси у ерда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашди.
Уларнинг учрашуви натижаларига кўра, Пхеньян ва Сеул Корея яриморолининг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилишига эришиш истагида эканлиги билдирилган қўшма декларация қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда